Акционерное общество

«КОНИРАТ УН ЗАВОДИ»

          “Конират ун заводи” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғират тумани ишлаб чиқариш худудида жойлашган бўлиб, 1993-йилдан бошлаб ишга туширилган. Асосан фермер хўжаликларидан қабул қилинган буғдой махсулотини қайта ишлаб, ун махсулоти ишлаб чиқариш билан шуғилланади. Корхона суткасига 150 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Корхонада асосан 1-навли ун махсулоти ишлаб чиқарилади. Акциядорлик жамиятида жами 330 га яқин малакали ишчи хизматчилар иш олиб боради. 
Корхонада 2001  йилдан омухта ем махсулоти ишлаб чиқариш цехи иш бошлади. Ушбу цехда буғдойни қайта ишлашдан олингин оралиқ махсулотларини (буғдой кепаги, буғдой чиқиндилари) қайта ишлаб унга қўшимча озуқабоп махсулотлар қўшган холда йирик қорамол ва паррандалар учун омухта ем ишлаб чиқарилади. Омухта ем цехи суткасига 35 тонна омухта ем ишлаб чиқариш қувватига эга.
          “Конират ун заводи” акциядорлик жамиятига 2004 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Қанликул туманида жойлашган “Қанликул гуриш” филиали қўшиб олинган бўлиб, ушбу филиал фермер хўжаликларидан шартнома асосида қабул қилинган шоли махсулотини қайта ишлашга ихтисослашган. Гуруч цехи суткасига 60 тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга. Асосан 1-навли гуруч махсулотини ишлаб чиқаради.
          Корхонамиз таркибага “Раушан”, “Ажинияз” ва “Хорезм” дон қабул қилиш шахобчалари бириктирилган бўлиб, ушбу шахобчалар давлат захираси учун фермер хужаликларидан контрактация шартномаларига асосан бугдой қабул қилиш ва фермер хужаликларидан шартнома асосида шоли махсулотини қабул қилишга мўлжалланган. Шахобчалар Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган, шу сабабдан фақат ўзи жойлашган ҚФЙ худудига кирадиган феремр хўжаликлари буғдойларни қабул қилади. Хар бир шахобчанинг сиғимлилиги 4 тоннадан 6 тонагача.
          Корхона ёнида 2011 йилдан бошлаб “VINIKS” компаниясининг дастгохлари асосида кичик нон цехи ишга туширилган бўлиб, суткасига 500 кг унни қайта ишлаш қувватига эга.  
Шунингдек акциядорлик жамияти бош корхонасида лаборатория, тайёр махсулот омбори бўлими, темир йўл хизмати бўлими, механикалик цехи бўлими мавжуд. 
Корхона лабораторияси давлат аккредитациясидан 2015 йили ўтказилган.
2016-йилдан бошлаб  Uz DST ISO 9001:2009 (Uz DST ISO 9001:2008) стандарт талабларига мос равишда махсулотлар ишлаб чиқармоқда.