Акционерное общество

«КОНИРАТ УН ЗАВОДИ»

"Qonirat un zavodi" AJ да янги, замонавий тегирмон ишга туширилди.

11 января 2017

"Qonirat un zavodi" AJда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2015-йил 4-мартдаги ПФ-4707-сонли Фармони ижроси юзасидан корхонада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори технологияли ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришда энергия сарфини, моддий ва мехнат харажатларини камайтириш учун мавжуд захиралардан тўла фойдаланиш, ун сифатини янада яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида тегирмон цехини модернизация қилиш режалаштирилган.
          Юкорида кўрсатилган Президент Фармони талабларини бажариш мақсадида, Туркия давлатининг “Эркан Макина индустри ималат санои ве тижорат лимитед ширкети” фирмаси билан корхонамиз ўртасида тегирмон цехини модернизация қилиш учун технологик ускуналар сотиб олиш бўйича 2015 йил 9-октябрь куни № 1506 сонли қиймати 1 391 614 (бир миллион уч юз тўқсон бир минг олти юз ўн тўрт) АҚШ доллар миқдорида шартнома тузилди ва «Агробанк» АТБ Қўнғирот филиали томонидан 4 700 000 000 (Турт миллиард етти юз миллион) сум кредит маблаглари ажратилди. Шундан, 4 317 000 (турт миллиард уч юз ун етти миллион) суми ускуна учун ва 383 000 (уч юз саксон уч миллион) суми курилиш ишлари учун ажратилди. 

          Бугунги кунда Туркия давлатидан барча ускуналар тўлиғи билан олиб келиниб, суткасига 150 тонна буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган янги, замонавий тегирмон цехи ишга туширилди.